«Астон Вилла» Португалия терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолашга яқин
Фото: Getty Images
Португалия терма жамоаси ва "Порту"нинг асосий дарвозабони Диогу Кошта фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли дарвозабон бўйича "Астон Вилла" музокараларни бошлаган. Томонлар ҳозирча шартнома шартларини муҳокама қилмоқда.
Бирмингемликлар сафида Кошта Эмилиано Мартинес ўрнини эгаллаши мумкин. Аргентиналик кипер “МЮ” билан келишувга эришгани хабар қилинганди.
Ҳозирда Transfermarkt Коштани 40 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "аждарлар" билан шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист