locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Aston Villa” Олли Уоткинсга янги шартнома таклиф қилди

Бош мураббий Унаи Эмери ҳам Уоткинснинг ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишини истамаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Aston Villa” ҳужумчи Олли Уоткинсни жамоада сақлаб қолмоқчи. The Athletic маълумотига кўра, Бирмингем клуби 30 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилган. Бош мураббий Унаи Эмери ҳам Уоткинснинг ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этишини истамаяпти.

Аввалроқ Уоткинс “Aston Villa” билан шартномасини узайтириш бўйича таклифни рад этган эди. Шунга қарамай, клуб ҳужумчини қўйиб юбориш ниятида эмас ва унга яхшиланган шартлар билан янги таклиф юборган.

Футболчига Саудия Арабистонининг “Al-Hilol” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ “Aston Villa”ни Уоткинсни сотишга кўндириш осон бўлмаслиги айтилаётгани бежиз эмас. Ҳужумчининг ўзи эса келажаги бўйича якуний қарор қабул қилмаган ва турли вариантларни кўриб чиқишга тайёр.

Маълумот учун, Уоткинснинг “Aston Villa” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 55 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол ва 5 та голли узатма қайд этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг