«Астон Вилла» Нкунку борасида «Челси» билан музокара бошлади
Фото: Getty Images
“Астон Вилла” трансфер ойнасининг сўнгги ҳафтасида “Челси” ярим ҳимоячиси Кристофер Нкункуни сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, Бирмингем клубига “Бавария” ва “Лейпциг” ҳам қизиқиш билдираётган трансфер шартлари ҳақида маълумот берилган.
Шу билан бирга, “Астон Вилла” “аристократлар” ҳужумчиси Николас Жексон ва “ПСЖ” ярим ҳимоячиси Марко Асенсиога ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Нкунку 2023 йилнинг ёзидан буён “Челси”да ўйнамоқда. Бу даврда у барча турнирларда 62та ўйин ўтказиб, 18та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист