«Астон Вилла» Морган Роджерс учун трансфер нарх белгилади.
Бирмингем клуби футболчини тахминан 151,8 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
ФОТО: Getty images
Лондоннинг «Арсенал» клуби «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерсни трансфер қилишда жиддий молиявий тўсиққа дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
Манбага кўра, Бирмингем клуби 23 ёшли англиялик футболчини тахминан 151,8 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Қайд этилишича, Роджерснинг «Астон Вилла» билан шартномаси яна беш йил амал қилади. Шу сабабли клуб раҳбарияти трансфер нархини пасайтиришга эҳтиёж сезмаяпти.
Хабарда таъкидланишича, Морган Роджерс «Арсенал» бош мураббийи Микель Артетанинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.
Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида Роджерс 37 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист