\"Астон Вилла\" Мартинес учун 40 млн фунт сўрамоқда
Фото: Getty Images
Эмилиано Мартинес “Астон Вилла”ни тарк этишга яқин турибди.
Журналист Бен Жейкобснинг фикрича, Бирмингем клуби молиявий фейр-плейга риоя қилиш мақсадида бир қанча футболчиларини сотишга тайёр экани ҳақида хабар берилганди.
Аргентина терма жамоаси дарвозабонига Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, “МЮ” ва “Атлетко” ҳам 32 ёшли аргентиналик киперга даъвогарлик қилмоқда.
Футболчининг ўзи Европада қолишни истамоқда. Унинг “Астон Вилла” билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Клуб унинг трансфери учун 40 млн фунт сўрамоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист