locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Aston Villa» Кoнени сотиб олмоқчи

Унинг бозор қиймати 50 миллион евроға баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Aston Villa» Кoнени сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty images

"Aston Villa" "Roma" ярим ҳимоячиси Ману Конега қизиқиш билдирмоқда.

Айни пайтда у Италия А Сериясининг энг қиммат 10 футболчисидан бири ҳисобланади. Унинг бозор қиймати 50 миллион евроға баҳоланмоқда.

DajeRoma TV хабарига кўра, Англия клуби бош мураббийи Унай Эмери франциялик ярим ҳимоячининг маҳоратини юқори баҳолайди. У "Roma"нинг энг қимматбаҳо ўйинчиларидан бири саналади, бироқ Италия клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини у билан хайрлашишга тайёр.

Коне 2025/2026 йилги мавсумда А Серияда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Айни дамда у 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Франция терма жамоаси ихтиёрида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг