«Астон Вилла» Кэш билан шартномани узайтирди
Футболчининг вилланликлар билан янги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фото: Астон Вилла
“Астон Вилла” ҳимоячиси Метти Кэш клуб билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда Бирмингем клуби расмий сайтида малум қилди.
Футболчининг вилланликлар билан янги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Польшалик 28 ёшли футболчи “Уикомб” ва “Ноттингем Форест” жамоаларида ўйнаган. 2020 йилда “Астон Вилла”га кўчиб ўтган. Бу даврда у “шерлар” сафида 193 та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урди ва 12та голга ассистентлик қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист