locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Астон Вилла» Касадо учун таклиф юбормоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Астон Вилла» Касадо учун таклиф юбормоқчи
Фото: Getty Images

“Барселона” ярим ҳимоячиси Марк Касадо фаолиятини “Астон Вилла”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, бирмингемликлар 21 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Клуб футболчининг трансферига 30 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилган.

Футболчи эса “Барселона”да қолишни хоҳламоқда ва Ла Лигадан тушган бир нечта таклифларини рад этган.

Марк Касадонинг Каталония гранди билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Шу кунга қадар асосий жамоа сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва олтита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг