«Астон Вилла» Горецкани ўз сафига қўшиб олмоқчи
Transfermarkt портали футболчининг қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
“Астон Вилла” клуби ярим ҳимоячи Леон Горецкани ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда журанлист Маттео Моретто хабар берди.
31 ёшли германиялик футболчи «Бавария»ни тарк этгач, эркин агент мақомида турибди. Айни пайтда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Transfermarkt портали футболчининг қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Горецка барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист