\"Астон Вилла\" Гарначони ижарага олиш бўйича келишувга эришди
"Астон Вилла" "Челси" вингери Алехандро Гарначони ижарага олиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда трансферлар бўйича ишончли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълумотларга кўра, битим ижара асосида амалга оширилади ва унда маълум шартлар бажарилган тақдирда футболчини мажбурий сотиб олиш банди ҳам мавжуд. "Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Гарначонинг трансферига шахсан маъқуллик берган.
22 ёшли аргентиналик футболчи ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"дан "Челси"га кўчиб ўтганди. Бироқ Лондон клубида у мунтазам ўйин амалиётига эга бўла олмади ва шу сабабли трансферга қўйилди.
Энди Гарначо фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттиришга яқин турибди. Агар битимдаги шартлар бажарилса, у мавсум якунида Бирмингем клуби футболчисига айланиши мумкин.