locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Астон Вилла» «Фрайбург» яримҳимоячиси Йоан Манзамбини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди

Ушбу трансфер бонуслар билан бирга тахминан 70 миллион евроға баҳоланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Астон Вилла» «Фрайбург» яримҳимоячиси Йоан Манзамбини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди
photo: gettyimages

«Астон Вилла» клуби ўз тарихидаги энг қиммат харидни расман амалга оширди.

Бирмингемликлар «Фрайбург» яримҳимоячиси Йоан Манзамбини ўз сафига қўшиб олди.

Қайд этилишича, ушбу трансфер бонуслар билан бирга тахминан 70 миллион евроға баҳоланган. Футболчи клуб билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.

Шу тариқа, Манзамби «Астон Вилла» тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. Бу борадаги аввалги рекорд 2024 йилда «Эвертон»дан Амаду Она на учун тўланган 50 миллион фунт стерлингга тегишли эди.

Швейцария миллий жамоаси аъзоси янги клубида 44-рақам остида тўп тепади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг