locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Астон Вилла» Эндрикни ижарага олиш вариантini кўриб чиқмоқда

Эндрикнинг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Астон Вилла» Эндрикни ижарага олиш вариантini кўриб чиқмоқда
ФОТО: Getty images

«Астон Вилла» «Реал» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрикни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида «Реал»ни тарк этмоқчи. Шу боис Эндрикнинг бошқа клубга ижара асосида ўтиши эҳтимоли юқори.

Бразилиялик ҳужумчи янги жамоасида халқаро мусобақаларда, имкон қадар Чемпионлар лигасида иштирок этишни ва асосий таркибнинг муҳим футболчиларидан бири бўлишни истамоқда. «Рома» ҳам Эндрик атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.

Эндрик 2025/26 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини Франциянинг «Лион» клубида ижарада ўтказди. У барча турнирларда 21 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 8 та голли узатма қайд этди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Эндрикнинг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг