«Астон Вилла» ЕЧЛга йўл ололмаса, Роджерс жамоани тарк этади
Футболчи хизматига «Челси» ва «Ливерпуль» жамоалари томонидан қизиқиш бўлмоқда.
ФОТО: Getty images
«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерс жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, агар «Астон Вилла» келгуси мавсум учун Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, 23 ёшли футболчи клубдан кетиш вариантини кўриб чиқади.
Футболчи хизматига «Челси» ва «Ливерпуль» жамоалари томонидан қизиқиш бўлмоқда.
Рожерс 2024 йилнинг февралидан бери «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 42 та ўйинда иштирок этди, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Роджерснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист