locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Астон Вилла» Дуглас Луисни «Ювентус»дан тўлиқ сотиб олмайди — Романо

Англия клуби бразилиялик футболчини 25 миллион еврога сотиб олиш имконига эга эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Астон Вилла» Дуглас Луисни «Ювентус»дан тўлиқ сотиб олмайди — Романо
ФОТО: Getty images

«Астон Вилла» жамоаси январь ойида «Ювентус»дан ижарага олинган ярим ҳимоячи Дуглас Луиснинг трансфер ҳуқуқларини сотиб олмасликка қарор қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Англия клуби бразилиялик футболчини 25 миллион еврога сотиб олиш имконига эга эди, бироқ бу вариантдан фойдаланмади. Шу тариқа, хавбек яна Туринга қайтиб, Ювентус сафида ҳаракат қилади.

Ўтган клуб мавсумида Дуглас Луис 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

2025/2026 мавсумида Ювентус А Серия жадвалида 6-ўринни эгаллади. Астон Вилла эса Англия Премьер-лигасида 4-поғонадан жой олди ва шунингдек, УЕФА Европа лигасида ғолиб чиқди.

Аввалроқ Дуглас Луис Ноттингем Форест, Жирона ва бошқа жамоаларда ҳам тўп сурган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг