«Aston Villa» Дуглас Луисни таркибда олиб қолмасликка қарор қилди
Англиянинг «Aston Villa» клуби шу йилнинг январ ойида Туриннинг «Ювентус» жамоасидан ижарага олган ярим ҳимоячиси Дуглас Луиснинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрисио Романо маълум қилди.
Бирмингемликлар бразилиялик футболчини 25 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга эдилар, бироқ клуб раҳбарияти бу имкониятдан фойдаланмасликни лозим топди. Эндиликда хавбек Туринга қайтади.
Ортда қолган мавсумда Дуглас Луис барча турнирлар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та самарали узатмага муаллифлик қилди. Якунланган 2025/2026 йилги мавсумда «Ювентус» Италия А Сериясида 6-ўринни банд этган бўлса, «Aston Villa» Англия Премьер-лигасини 4-поғонада якунлади ва УЕФА Европа лигаси ғолибига айланди.
Маълумот учун, Луис фаолияти давомида «Ноттингем Форест» ва «Жирона» каби жамоаларда ҳам тўп сурган.