«Астон Вилла» Абрахам билан келишиб олди
У жорий мавсумда 26 та ўйинда 13 та гол уриб, 3 та ассист муаллифи бўлди.
ФОТО: Getty images
"Бешиктош" сафида ижарада ҳаракат қилаётган "Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахам Англияга қайтиши кутилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, "Астон Вилла" 28 ёшли инглиз футболчиси билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
Маълумот учун, "Бешиктош" Тэммини ёзда 13 миллион евро эвазига мажбурий сотиб олиш банди билан ижарага олган эди. "Вилла" энди турк клуби билан бу борада келишиши керак.
Абрахам ҳозирда Transfermarkt порталида 14 миллион еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсумда 26 та ўйинда 13 та гол уриб, 3 та ассист муаллифи бўлди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист