locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асрор Алиқулов: “Руҳан ютқаздик”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асрор Алиқулов: “Руҳан ютқаздик”
PHOTO: Telegram

Суперлиганинг қолдирилган 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Машъал" (5:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклаймиз. Қолдирилган ўйин бўлса ҳам бу аслида мавсум старти эди. Мухлислардан бугунги натижа учун узр сўраймиз. Камчиликларимиз кўриниб қолди. Кўп жиҳатлар бўйича "Пахтакор"га ютқаздик. "Пахтакор"дан ҳайиқиб майдонга тушиш руҳият билан боғлиқ. Биринчи ўйинимизда ҳам ҳаяжон сезилганди. Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик. Айрим футболчиларга тажриба этишмади. Салифуда жисмоний томонлама муаммолар бор. Бугун мезбонларнинг тезкор футболчиларини ёпишда улгурмай қолди. Шунингдек, унда жароҳат ҳам бор эди. Бугунги ўйинни кўриб чиқиб, хулосалар қиламиз. Кейинги ўйин "Андижон" билан, уларга тўлиқ қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бугун кўп футболчиларимизда ўйинга руҳан тайёр эмаслиги кўриниб қолди",-дейди "Шўртан" бош мураббийи

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг