Асрор Алиқулов «Хоразм»да иш бошлади
Асрор Алиқулов «Хоразм»да иш бошлади
48 ёшли тажрибали мутахассис «Хоразм» клубида мавсум якунига қадар Вали Султоновга ёрдам беради.
«Шўртан»нинг собиқ устози Асрор Алиқулов «Хоразм»да иш бошлади. Эндиликда у ёрдамчи мураббий сифатида Вали Султоновга ёрдам беради.
Тажрибали мутахассис мавсум якунига қадар урганчлик мураббийлар штабида фаолият юритади ва жамоани лигада олиб қолишга ҳаракат қилади.
Бунга қадар Алиқулов «Қизилқум», «Шўртан», «Машъал» жамоаларига ҳам устозлик қилганди. Бу мавсумни ғузорликлар билан бошлаган. Аммо қониқарсиз натижалар фонида лавозимини тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, «Хоразм» клубини ҳозирда Вали Султонов бошқаряпти. У аввалроқ истеъфога чиқарилган Сергей Токов ўрнида иш бошлади. Клуб Суперлига турнир жадвалида 21 очко билан 14-поғонада бормоқда.