Асилжон Бегимқулов — \"Металлург\" футболчиси!
Янги мавсумга пухта режа асосида тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз таркибни шакллантириш ишларини ҳам унутмаяпти.
Жумладан, ҳимоя чизиғига Асилжон Бегимқулов таклиф этилди. Ўтган мавсумни Тожикистоннинг "Хўжанд" клубида ўтказган тажрибали ҳимоячи Ўзбекистонга қайтди ва янги мавсумда "Металлург" шарафини ҳимоя қилади.
Тажрибали футболчи Ўзбекистон Суперлигаcида 123 та, ПРО-Лигада 35 та баҳсда майдонга тушган. Ўтган мавсум Тожикистон олий лигаcида 13 та учрашувда иштирок этди ҳамда ҳисобига 1 та голли узатма ёздириб қўйди.
Асилжон профессионал фаолияти давомида "Жиззах U-21", "Сўғдиёна", "Машъал", "Хўжанд", "Бухоро", "Хоразм" ва "Янгийер" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
"Асилжон Бегимқулов янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз.
Асилжон Бегимқулов
Туғилган санаси: 19.08.1991
Туғилган жойи: Жиззах вилояти
Бўйи: 1.80
Амплуаси: Ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Жиззах U-21", "Сўғдиёна", "Машъал", "Хўжанд", "Бухоро", "Хоразм", "Янгийер".