Асилбек Жумаев Европага йўл олиши мумкин
“Сурхон” жамоасининг ёш ярим ҳимоячисига Португалия ва Белгия клублари қизиқиш билдирмоқда
Расм: Gazeta.uz
Ўзбекистонлик яна бир ёш футболчи — Асилбек Жумаев Европага йўл олиши мумкин. “Сурхон” жамоасида тўп сураётган 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячига Португалия ва Белгиянинг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, трансфер қишки ойна пайтида амалга ошиши мумкин. Ҳозирда скаутлар футболчининг ўйинларини яқиндан кузатишмоқда.
Жумаевнинг трансфер баҳоси тахминан 300 минг еврога баҳоланмоқда. Унинг “Сурхон” билан амалдаги шартномаси 2026 йил охиригача мўлжалланган.
Бакрадзе Иман
Редактор