locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ашраф Ҳакимий зўрлашда айбланмоқда — уни 15 йил қамоқ кутмоқда

“ПСЖ” ва Марокаш терма жамоаси ҳимоячисининг иши судда кўриб чиқилади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ашраф Ҳакимий зўрлашда айбланмоқда — уни 15 йил қамоқ кутмоқда
Расм: gettyimages.com

Парижнинг “ПСЖ” клуби ва Марокаш терма жамоаси ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий жиддий айбловларга дуч келди. Франциянинг Le Parisien нашри ёзишича, футболчи зўрлашда айбланмоқда ва агар айб исботланса, 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Тергов иши 2023 йил март ойида Нантер прокуратураси томонидан бошланган. 24 ёшли жабрланувчи қизнинг сўзларига кўра, у Ҳакимий билан ижтимоий тармоқ орқали танишган ва футболчининг таклифига кўра унинг уйига борган. Бироқ у ерда вазият кескин ўзгарган — қиз бир неча марта қаршилик билдирган ва уйдан чиқишга уринганини айтади. Шунга қарамай, Ҳакимий унга тегажоғлик қилган ва зўрлаш содир этилгани иддао қилинмоқда.

Айб исботланса, қонунга кўра футболчи 15 йилгача қамоқ жазосини олиши мумкин. Ҳозирда иш судья кўриб чиқиши билан давом этмоқда, ҳар икки томоннинг баёноти ва далиллар ўрганилмоқда.

Ашраф Ҳакимий дунё футболидаги ёрқин юлдузлардан бири бўлиб, “ПСЖ”да асосий ўринга эга. Унинг адвокатлари қўйилган айбловларни рад этиб, мижозининг бегуноҳлигини исботлаш учун ҳаракат қилмоқда.

Бу воқеа Франция ва халқаро спорт жамоатчилиги эътиборини тортган. Охирги қарорни суд чиқаради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг