locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ашраф Ҳакими Чемпионлар Лигаси тарихида янги рекорд ўрнатди

«ПСЖ» «Челси»ни мағлуб этиб, чорак финалга йўлланма олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳимоячиси Ашраф Ҳакими Чемпионлар Лигаси тарихида янги рекорд ўрнатди. Squawka нашрининг хабар беришича, у турнир тарихида икки хил мавсумда 5 та ва ундан ортиқ голли узатмани амалга оширган илк ҳимоячига айланди.

Марокашлик футболчи ушбу натижага «Челси»га қарши кечган жавоб учрашувининг 15-дақиқасида Бредли Барколяга голли пас бериш орқали эришди. Ўша вазиятда парижликлар ҳисобда 2:0 кўринишида олдинга чиқиб олишган эди. Якунда «ПСЖ» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жорий мавсумда 27 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 5 та самарали узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг Франция гранди билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Ҳакимининг айни дамдаги бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» икки ўйин натижасига кўра (8:2) чорак финалга йўлланма олди ва ўз унвонини ҳимоя қилишда давом этмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг