locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АҚШга киритилмаган сомалилик ҳакам УЕФА Суперкубоги финалига тайинланди

Аввалроқ у Майамидан ватанига қайтариб юборилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

АҚШга киришига рухсат берилмагани сабабли ЖЧ-2026 учрашувларини бошқариш имкониятидан маҳрум бўлган сомалилик ҳакам Омар Артан УЕФА томонидан катта эътирофга сазовор бўлди.

УЕФА 12-август куни Австриянинг Зальцбург шаҳрида бўлиб ўтадиган Суперкубок баҳсини айнан Артанга ишониб топширди. У Чемпионлар Лигаси ғолиби ПСЖ ҳамда Европа Лигаси ғолиби “Астон Вилла” ўртасидаги учрашувда бош ҳакам сифатида ишлайди.

УЕФА президенти Александр Чеферин Омар Артанни Африка қитъасининг энг иқтидорли ва тажрибали ҳакамларидан бири деб атап, бу қарор унга бўлган ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш рамзи эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Артан Жаҳон чемпионати тарихидаги илк сомалилик ҳакам бўлиши керак эди. Бироқ АҚШ чегарачилари уни Майамига келганида мамлакатга киритмаган ва натижада у мундиални ўтказиб юборган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг