АҚШда ЖЧ-2026 ўйинлари вақтида 400 дан ортиқ дрон мусодара қилинди
Шаҳарларида дронларни аниқлаш ва зарарсизлантириш учун махсус гуруҳлар фаолият юритмоқда.
ФОТО: Getty images
Federal Bureau of Investigation (ФБР) директори Кэш Пателнинг маълум қилишича, 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказилаётган ҳудудларда 400 дан ортиқ дрон мусодара қилинган.
«Бугунги кунга қадар чекланган ҳаво ҳудуди яқинида учирилган 400 дан ортиқ учувчисиз аппаратни мусодара қилдик», — деб ёзди Пател ижтимоий тармоқда.
Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилаётган шаҳарларида дронларни аниқлаш ва зарарсизлантириш учун махсус гуруҳлар фаолият юритмоқда.
Якшанба куни Майами шаҳрида ФБР ходимлари 7 та дронни мусодара қилди. Шунингдек, FIFA фан-зонасида ўтказилган тадбирлар вақтида яна 7 та дрон тўхтатиб қолинган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист