Қашқадарёлик ёш футболчилар “Насаф” ўқув-машғулот базасига ташриф буюришди
ФОТО: UzbekistanFA
Қашқадарё футбол академиясининг ёш футболчилари "Биз бир жамоа" шиори остида "Насаф" ПФК ўқув-машғулотлар базасида бўлишди.
У ерда болалар футболчиларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ёш футболчиларга зарур бўлган тавсияларни берди.
“Яхши футболчи бўлиш учун энг аввало она юртни севиш керак, юртга муҳаббати юксак инсон ҳар жабҳада муваффақиятга эришади”, - деди Рўзиқул Бердиев.
Бердиев ёшларга қарата - “Ғалаба бу меҳнат, тиришқоқлик, интилиш ва ғурур. Буни ҳеч қачон ёддан чиқарманг”.
Бўлажак футболчилар "Насаф" жамоасини футбол машғулотларини стадиондан томоша қилишди. Тадбир сўнгида футболчилар ва болажонлар билан эсдалик учун суратга тушишди.
Насрулло Каримов
Журналист