locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қашқадарёда бокс мусобақалари якунланди

Ғолиб ва совриндорларга диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қашқадарёда бокс мусобақалари якунланди
Фото: Спорт вазирлиги

“Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари доирасида ташкил этилган “Қашқадарё вилояти ҳокими Олимпиадаси”нинг бокс бўйича беллашувлари юқори савияда ўтказилиб, ўз якунига етди.

Мусобақа давомида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган ёш чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун муросасиз ва шиддатли жанглар олиб бориб, ўзларининг маҳорати, матонати ва жанговор тайёргарлигини намоён этди.

Якуний натижаларга кўра, мусобақа ғолиб ва совриндорлари тантанали равишда тақдирланди. Тақдирлаш маросимида Қашқадарё вилояти бокс федерацияси раиси Нормўмин Холбоев, Қашқадарё вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Рўзиев, ҳамда Миллий Олимпия қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси ижрочи директори Эркин Ваҳидов иштирок этди.

Шунингдек, тадбир давомида халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, юксак натижаларни қўлга киритган воҳанинг бир қатор спортчилари ҳам алоҳида эътироф этилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг