Қашқадарё вилояти “Ҳоким кубоги–2026” мусобақасининг 4-турида “Шўртан” U-19 жамоаси “Машъал-Б” жамоасига қарши майдонга тушди
Қашқадарё вилояти “Ҳоким кубоги–2026” мусобақасининг 4-турида “Шўртан” U-19 жамоаси “Машъал-Б” жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув юқори суръатда, кескин ва ҳақиқий кубок руҳида ўтди.
Баҳс давомида ёшларимиз катта босим остида ўйнади. Рақиб ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб, учрашувни 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Шунга қарамай, “Шўртан” U-19 футболчилари охиригача курашди, майдонда таслим бўлмади ва характер кўрсатди.
Ушбу натижадан сўнг жамоамиз гуруҳ босқичидаги иштирокини якунлади ва кейинги босқичга чиқа олмади. Гуруҳ мураккаб эди, рақиблар тажрибали ва жисмонан устун бўлди. Аммо бу мусобақа ёш футболчиларимиз учун катта мактаб вазифасини ўтайди.
Қашқадарё вилояти “Ҳоким кубоги–2026” 4-тур
10.02.2026-йил
“Машъал-Б” — “Шўртан” U-19
Ҳисоб: 3:1
Стадион: “Б. Вафоев ўйингоҳи”