locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АҚШ расмий тарзда футболни «футбол» деб аташи мумкин

Трамп маъмурияти «соккер» атамасини ўзгартириш масаласини кўриб чиқмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АҚШ расмий тарзда футболни «футбол» деб аташи мумкин
Расм: gettyimages.com

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти мамлакатда оммалашган «соккер» атамасини расман «футбол»га алмаштириш бўйича фармон қабул қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Ушбу ташаббус ҳақидаги маълумот аввалроқ Daily Mail нашри орқали тарқалди. Манбага кўра, журналист томонидан берилган саволга жавобан Доналд Трамп бундай ўзгариш эҳтимолини рад этмади.

«Менимча, биз бунга эриша оламиз», — дея президент сўзларини келтиради нашр.

Мазкур баёнот АҚШда якунланган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ортидан янгради. 13 июл, якшанба куни бўлиб ўтган финалда «Челси» ПСЖ устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Доналд Трамп ушбу учрашувни стадионда шахсан кузатиб борди ва ғолибларни тақдирлаш маросимида қатнашди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг