locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АҚШ Кобо-Верде дарвозабонининг онасига виза олишда ёрдам бермоқчи

Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинянинг онаси виза билан боғлиқ муаммолар туфайли ўғлининг Испания терма жамоасига қарши кечган учрашувида иштирок эта олмади. Бу ҳақда АҚШ Ваккиллар
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинянинг онаси виза билан боғлиқ муаммолар туфайли ўғлининг Испания терма жамоасига қарши кечган учрашувида иштирок эта олмади. Бу ҳақда АҚШ Ваккиллар палатаси аъзоси Хаким Джеффрис маълум қилди.

Джеффриснинг таъкидлашича, Возиня майдонда тарихий ўйин намойиш этган, бироқ унинг онаси АҚШ визасини ололмагани сабабли ушбу баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлган.

«Ҳеч бир она ўз фарзандининг тарих яратаётганини кўриш имкониятидан маҳрум этилмаслиги керак», — деб ёзади конгрессмен.

Джеффрис АҚШ давлат котиби Марко Рубиога мурожаат қилиб, дарвозабоннинг онаси Кабо-Верде терма жамоасининг келаётган якшанба, 22-июнь куни Уругвайга қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги ўйинига етиб келиши учун барча чораларни кўришни сўради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг