locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асенсио «Астон Вилла»га қайтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асенсио «Астон Вилла»га қайтиши мумкин
Фото: Getty Images

“ПСЖ” вингери Марко Асенсио “Астон Вилла”га қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, бирмингемликлар испаниялик 29 ёшли футболчи учун “ПСЖ”га дастлабки таклифни тақдим этишга тайёр.

Англия клуби Асенсиога уч йиллик шартнома таклиф қилган. Клуб устози Унаи Эмери Маркони ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Асенсио шу йил февраль ойидан июн ойига қадар “Астон Вилла”да ижара асосида тўп тепган. Бу клуб сафида у барча мусобақаларда 21 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол урган ва 1 ассист муаллифига айланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг