locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳасановнинг суперголини кўрдингизми, сизга ҳам эл-классикодаги ўша машҳур голни эслатиб юбордими?

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Ҳасановнинг суперголини кўрдингизми, сизга ҳам эл-классикодаги ўша машҳур голни эслатиб юбордими?
PHOTO: Telegram

Саудия Арабистони давлатида давом этаётган Осиё кубоги U17нинг ярим фиал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U17 терма жамоаси Шимолий Кореялик тенгқурларини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратип, финал йўлланмасини нақд қилди.

Вакилларимиз томонидан бир-биридан чиройли тарзда киритилган голларни бутун Осиё бўйлаб эътироф этилмоқда. Айниқса, учрашувнинг 31 дақиқасида терма жамоамизнинг 7 рақамли футболчиси Садриддин Ҳасанов рақиб дарвозасига супергол киритгани барчасидан ўзгача бўлди. ОФК ҳам бундай голни фақатгина Садриддин Ҳасанов ижро эта олади деб пост қолдирди.

https://x.com/afcasiancup/status/1912951693429387715

Рақиб жарима майдончаси ичида терма жамоамизнинг 10 рақамли футболчиси Хабибуллаев тўпни чиройли тарзда Садриддинга узатиб берди. Ҳасанов эса топни бир уринишда оҳиста тўхтатиб, тезлик билан иккинчисида рақибни ажойиб тарзда чалғита олди ва дарвозанинг юқори ўнг бурчаги томонга кучли зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтаришга ҳарчанд уриниб кўрмасин, буни уддасидан чиқа олмади, чунки тўп шу даражада идеал ва мукаммал йўлланган эдики, қайтаришнинг асло иложи йўқ эди. Тасаввур қилиш учун Ҳасанов Эл-классикодаги Давид Вильянининг "Реал" дарвозасига киритган ўша машҳур голига ўхшаб кетди

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг