locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асадбек Жўрабоев: «Насаф»га қарши ўйинлар азалдан кескин курашлар остида кечган»

"Навбаҳор" ҳимоячиси "Насаф"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асадбек Жўрабоев: «Насаф»га қарши ўйинлар азалдан кескин курашлар остида кечган»
Фото: Навбаҳор ПФК

Ўзбекистон Суперлигасининг 27-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 21 ёшли маҳоратли ҳужумчиси Асадбек Жўрабоев бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлажак рақибимиз – “Насаф” амалдаги мамлакат чемпиони ва жорий мавсумда ҳам ўз унвонини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, “Навбаҳор”нинг “аждарлар”га қарши кечадиган учрашувлари азалдан кескин ва муросасиз курашлар остида кечган. Шу боис, бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Ўтган ўйинда имкониятни бой бериб, мухлисларни ранжитиб қўйдик. Шу боис, бўлажак учрашувда ишқибозларга қувонч улашиш, ғалаба қозониш ниятида майдонда тушиб, буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Мухлислардан эса жамоамизни ёлғизлатиб қўймасликлари, стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Биз эса қўлдан келганича, уларнинг уларнинг ишончларини оқлаш, уйларига хурсанд ҳолда қайтишларини таъминлашга ҳаракат қиламиз, - деди Асадбек Жўрабоев.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг