locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

AS: Моуринью режасига кирмаган олти футболчи ёзда \"Реал\"ни тарк этиши мумкин

"Реал" ушбу футболчиларнинг трансфери орқали тушадиган маблағ эвазига янги харидларни молиялаштиришни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Испаниянинг AS нашри хабар беришича, "Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа таркибини қисқартиришни режалаштираётгани ва олти нафар футболчи ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.

Манбага кўра, ушбу рўйхатдан Эдуардо Камаваинга, Франко Мастантуоно, Браим Диас, Фран Гарсия, Гонсало Гарсия ва Раул Асенсио ўрин олган. Мураббий уларни янги лойиҳа учун асосий таркиб футболчилари сифатида кўрмаяпти.

Қайд этилишича, "Реал" ушбу футболчиларнинг трансфери орқали тушадиган маблағ эвазига янги харидларни молиялаштиришни режалаштирмоқда. Клуб яқин ҳафталарда улар бўйича келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг