locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳарви Эллиот фаолиятини MLSда давом эттириши мумкин — Романо

Бироқ футболчи бу таклифга қизиқиш билдирмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳарви Эллиот фаолиятини MLSда давом эттириши мумкин — Романо
ФОТО: Getty Images

MLS клублари «Астон Вилла» яримҳимоячиси Ҳарви Эллиотга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, MLS вакили бўлган «Шарлотт» клуби футболчини ижара асосида сафида кўриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ Эллиот ҳозирча бу таклифга қизиқиш билдирмаяпти ва фаолиятининг ушбу босқичида MLSга ўтишни режалаштирмаган.

Жорий мавсумда инглиз футболчиси «Астон Вилла» сафида барча мусобақаларда 7 та учрашув ўтказиб, 1 та гол муаллифига айланган.

Маълумот ўрнида, Ҳарви Эллиот 2025 йил ёзида «Ливерпуль»дан ижара асосида Бирмингем клубига ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 20 июнгача амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг