locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артём Потапов: «Андижон»да максимал даражада ғалаба қозониш ва ўйинларни қуруқ ўтказишни истайман»

«Андижон» клуби трансфер қилган янги футболчилари орасида россиялик дарвозабон Артём Потапов ҳам борлигини биласиз.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артём Потапов: «Андижон»да максимал даражада ғалаба қозониш ва ўйинларни қуруқ ўтказишни истайман»
photo: Andijon fk

«Андижон» клуби трансфер қилган янги футболчилари орасида россиялик дарвозабон Артём Потапов ҳам борлигини биласиз. У жамоага мослашиб кетди ва машғулотларда ҳам астойдил ишламоқда.

Биласиз, Потапов юртимизда ҳозирга қадар «Сурхон» билан «Хоразм»да фаолият олиб борган. Эндиликда «Андижон» шарафини ҳимоя қилади.

Дарвозабон бу борадаги дастлабки интервьюсини берди.

- Артём, «Андижон»га кўчиб ўтишингизнинг асосий сабаби нима?

- «Андижон»га келиб қўшилиш варианти пайдо бўлганидаёқ ўйлаб ўтирмасдан қарор қабул қилдим. Чунки уни ўзига хос тарих ва катта ишқибозлар армиясига бой клуб сифатида биламан. Мураббийлар штаби ҳам кучли ижрочилардан. Футболчиларнинг ҳаммаси қобилиятли.

- Бунгача сиз Ўзбекистонда «Сурхон» ва «Хоразм» учун ўйнагансиз. Фаолиятингизнинг «Андижон»даги янги босқичида нималарни кутяпсиз?

- Юқори талабга мос тушишга ҳаракат қиламан. Керакли натижалар қўлга киритилиши учун ўзимдаги бор кучни сарфлашга тайёрман ва бу билан мухлисларни қувонтириш мақсадим бор.

- Янги жамоада ҳимоячилар билан дарвозабоннинг бир-бирларини тушунишлари қай даражада муҳим?

- Бундай футболчилар жамланган жамоада киришиб кетиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Шундай муҳитда футбол майдонида ҳам, унинг ташқарисида ҳам бир-бирингиз билан осонгина тил топишиш мумкин.

- «Андижон» иштирокидаги учрашувларда стадиондаги муҳит ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Клуб ишқибозларига нима деган бўлардингиз?

- Нафақат эшитганман, балки илгари бу стадионда ўзим ҳам ўйнаб муҳитни қандайлигини сезганман. Ажойиб қўллаб-қувватлаш! Бу ерда ҳар бир уй ўйини ҳақиқий байрамга айланиб кетади.

- Ҳозиргача қайси ўйин ёки қайси сейвингизни фаолиятингиздаги энг ёдда қоларлиси деб ҳисоблайсиз?

- Сиз санаб ўтган жиҳатлар жуда ҳам кўп. Қайси бирини эсга олишни ҳам билмайман. Аммо умид қиламанки, энг яхшилари ҳали олдинда!

- «Андижон» таркибида мавсумнинг иккинчи қисми учун ўзингизга шахсий мақсад сифатида нимани қўймоқчисиз?

- Максимал даражада ғалаба қозониш ва ўйинларни қуруқ ўтказишни истайман.

- «Андижон» мухлисларига учта сўз билан таъриф бера олсангиз қайси хусусиятларини санаб ўтган бўлардингиз?

- Ишончли, тажрибали ва умидли!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг