locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артур Юнусов — «Сайҳун» профессионал футзал клубининг бош мураббийи этиб тайинланди!

Сирдарё вилоятининг "Сайҳун" профессионал футзал клубида раҳбарият йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жамоанинг янги бош мураббийи масаласи кўриб чиқилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артур Юнусов — «Сайҳун» профессионал футзал клубининг бош мураббийи этиб тайинланди!
photo: UFF

Сирдарё вилоятининг "Сайҳун" профессионал футзал клубида раҳбарият йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жамоанинг янги бош мураббийи масаласи кўриб чиқилди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакат Олий лигасига йўлланмани қўлга киритган жамоа олдида янги мавсумда элитада муносиб иштирок этиш вазифаси турибди. Шу боис раҳбарият Олий лигада ишлаш тажрибасига эга, катта футзал мактабидан ўтган мутахассислар номзодларини кўриб чиқиб, якунда Артур Юнусов номзодига тўхталиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Артур Юнусов ўтган мавсум мамлакат вице-чемпиони ва Ўзбекистон кубоги финалчиси бўлган SQB жамоасида бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.
Янги мавсумда Артур Юнусовга мураббийлар штабида Равшан Толибов ҳамда Жаббор Қулиев ёрдам беради.

Сирдарёда катта футзал яна жонланмоқда. "Сайҳун"нинг янги мураббийлар штаби жамоани Олий лигадаги дебют мавсумида муносиб натижаларга олиб чиқиши мухлисларнинг асосий умидларидан бири бўлиб турибди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг