Артур Юнусов: «Ҳали кўп жиҳатлар устида ишлашимиз керак»
Артур Юнусов: «Ҳали кўп жиҳатлар устида ишлашимиз керак»
Футзал бўйича Ўзбекистон XXX миллий чемпионати — Олий лиганинг 1-турини «Сайхун» жамоаси 6 очко билан якунлади. Гулистонликлар дастлабки тур натижаларига кўра турнир жадвалининг 4-поғонасидан жой олди.
1-тур якунлари ва жамоанинг мавсумдаги старти ҳақида «Сайхун» бош мураббийи Артур Юнусов ўз фикрларини билдирди.
— Чемпионатнинг бошланиши жуда қизиқарли ўтмоқда. Бир нафасда томоша қилинадиган кўплаб учрашувлар бўлди. Барча жамоалар сўнгги сонияларга қадар кураш олиб боришди, кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди. Ўйлайманки, олдинда бизни ҳали кўплаб қизиқарли ва шиддатли учрашувлар кутмоқда.
— Жамоамиз ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳали кўп жиҳатлар устида ишлашимиз керак. Йигитларнинг бир-бирига мослашиши ва ўзаро тушунишни йўлга қўйиши учун вақт талаб этилади. Бу нафақат майдондаги ўйинда, балки кундалик ҳаётда ҳам бир-бирини яхшироқ тушуниш ва жамоа сифатида шаклланиш учун муҳим», — деди Артур Юнусов.