Артур яна Ла Лигада тўп суриши мумкин
Фото: Getty Images
“Барселона” ва “Ливерпул”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Артур фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
"Ювентус" ярим ҳимоячиси "Бетис" билан музокаралар олиб бормоқда ва у билан деярли келишиб бўлган. Шунингдек, бразилиялик футболчига Қатар клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо футболчи Европада қолишни истамоқда.
Қайд этилишича, 28 ёшли футболчининг "Гремио"га қайтиши ҳозирча кўриб чиқилмаяпти.
Артур 2024/25 йилги мавсумда "Жирона" сафида Ла Лигада 15 та ўйин ўтказди.
Баҳром Бобонов
Редактор