locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артур Мело «Ювентус»ни тарк этиб, ватанига қайтмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артур Мело «Ювентус»ни тарк этиб, ватанига қайтмоқчи
Фото: Getty Images

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Артур Мело фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбада келтирилишича, 29 ёшли футболчи “Гремио” билан музокара ўтказмоқда. Артур “зебралар” билан шартномасини ўзаро келишув асосида бекор қилиши мумкин.

Шундан сўнг у эркин агент сифатида “Гремио” сафига бориб қўшилиши эҳтимоли бор.

2025 йил февраль ойидан июнь ойигача Мело Испаниянинг “Жирона” клубида ижара асосида тўп тепди. У 15 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта самарали ҳаракат қайд этмади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг