locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артетанинг ўғли «Арсенал» U18 жамоаси сафида дебют қилди

Отасидан фарқли ўлароқ, у вингер позициясида ҳаракат қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артетанинг тўнғич ўғли Габриэл Артета Лондон клубининг 18 ёшгача бўлган (U18) ёшлар жамоасида дебют қилди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

16 ёшли Габриэл Артета Бернал февраль ойидаёқ «Арсенал» U18 жамоасининг «Ипсвич»га қарши ўртоқлик ўйини қайдномасига киритилган эди.

Чоршанба куни эса Габриэлнинг U18 жамоасидаги тўлиқ дебюти амалга ошди. «Блекберн»нинг тенгдош футболчиларига қарши кечган баҳснинг 70-дақиқасида захирадан майдонга тушган Бернал жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

ESPN нашрининг таъкидлашича, «Эвертон», «ПСЖ» ва «Арсенал» клубларида марказий яримҳимоячи сифатида тўп сурган отасидан фарқли ўлароқ, Габриэл вингер позициясида ҳаракат қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг