locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артетанинг «Арсенал»даги янги маоши маълум бўлди

44 ёшли испаниялик мутахассиснинг янги келишуви тўрт йилга мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета клуб билан янги шартнома имзолагандан сўнг Англия Премьер-лигасида энг кўп маош оладиган мураббийга айланди. 44 ёшли испаниялик мутахассиснинг янги келишуви тўрт йилга мўлжалланган. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Артета янги шартнома бўйича йилига тахминан 20 миллион фунт маош олади. Турли бонуслар ҳисобга олинса, унинг бир йиллик даромади 25 миллион фунтгача етиши мумкин. Аввалги келишув бўйича эса мураббийга тахминан 12 миллион фунт ва яна 3 миллион фунт миқдорида бонуслар кўзда тутилган эди.

Артета «Арсенал»ни 2019 йил декабридан буён бошқариб келмоқда. У ўтган мавсум лондонликларни 22 йиллик танаффусдан сўнг яна Англия чемпионлигига олиб чиқди, шунингдек жамоа унинг қўл остида Европанинг етакчи клублари қаторига қайтди.

Маълумот учун, Артетанинг янги шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Агар у келишувни охиригача бажарса, «Арсенал»даги мураббийлик фаолияти қарийб 11 йилга етади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг