locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета жароҳат олган Троссар ва Калафёри ҳам гапирди

Иккала футболчи ҳам «Мемафилд Таун»га қарши ўйинда алмаштирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета жамоа футболчилари Леандро Троссар ва Риккардо Калафёрининг Англия Кубоги доирасидаги баҳсда олган жароҳатлари борасида маълумот берди.

Англия Кубогининг бешинчи босқичи доирасида кечган «Менсфилд Таун»га қарши учрашувда (2:1) бельгиялик ҳужумчи 38-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлган бўлса, италиялик ҳимоячи 76-дақиқада алмаштирилди.

«Ҳар икки футболчида соғлиғи билан боғлиқ кичик муаммолар юзага келди ва улар ўйинни давом эттиришда ноқулайлик сезишди. Айниқса, бугунги об-ҳаво ва майдон шароитида бундай ҳолат юза бериши мумкинлигини тахмин қилган эдик. Шу сабабли, биз уларни захирага олишга қарор қилдик», — дея Артетанинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 1/4 финал босқичига қуръа ташлаш маросими 9 март куни бўлиб ўтади. Англия Кубогининг амалдаги ғолиби «Кристал Пэлас» ҳисобланиб, улар ўтган йилги финалда «Манчестер Сити»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг