locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета: «Яна бир бор Чемпионлар Лигаси яримфиналига чиқиш биз учун шараф»

«Арсенал» бош мураббийи «Атлетико»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета УЕФА Чемпионлар Лигаси яримфиналидан ўрин олган Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши бўладиган учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«"Атлетико" ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам жуда кучли, акс ҳолда улар яримфиналга чиқмаган бўлардилар. Улар стадионда яратадиган энергияси ва ўзларига бўлган ишончи ҳайратланарли. Биз тайёрмиз.

Ўйлайманки, Диего Симеоне 15 йил давомида клубни ўзгартириб, улкан ишни амалга оширди. Мен доим бундай инсонларга қойил қолганман. Симеоненинг «Атлетико» билан алоқаси жуда мустаҳкам. У — ҳақиқий намуна.

Қатторик иккинчи йил Чемпионлар Лигасининг яримфиналида бўлиш биз учун улкан шараф. Бу ажойиб имконият ва биз ундан тўлиқ фойдаланиш ниятидамиз. Халқаро ўйинларда ҳар қандай стадионда нималарга қодир эканимизни кўрсатиб бўлганмиз. Биз ана шу ишонч ва ғалабага бўлган хоҳиш билан ўйнашимиз керак», — дея Артетанинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 5 май куни бўлиб ўтади. Ўйин Лондондаги «Эмирейтс» стадионида ўтказилади.

Мусобақанинг 1/4 финал босқичида «матрасчилар» икки ўйин натижасига кўра «Барселона»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишган эди. Худди шу босқичда «канонирлар» икки учрашув йиғиндисига кўра «Спортинг»дан 1:0 ҳисобида устун келишган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг