locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета: «Яхшиланишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп»

"Арсенал" бош мураббий жамоасининг мағлубияти ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артета: «Яхшиланишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп»
ФОТО: Getty images

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоасининг ўртоқлик учрашувида «Бетис»га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Энг муҳими — ғалаба қозониш эди, аммо биз бунга эриша олмадик. Шунинг учун натижадан, албатта, кўнглимиз тўлмади. Бироқ бугунги ўйиннинг ўзига хос жиҳатларини ҳам инобатга олиш керак — майдонга 25 нафар футболчи туширилди.

Биринчи бўлимда, асосий таркиб вакиллари кўпроқ ҳаракат қилган вақтда, ўйинимизда икки хил манзарани кўрдим: тўп билан ҳаракат қилишимиз яхши эди, аммо рақибга қарши курашиш борасида талаб даражасида эмасдик.

Жуда яхши ўйин парчалари ҳам бўлди. Аммо ҳимоядаги ҳаракатларимиз, айниқса ўз жарима майдонимиз ичида ва унинг атрофидаги ўйинимиз биз ўрганган стандартларга мос келмайди. Албатта, яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор.

Шу билан бирга, ижобий томонлар ҳам етарлича бўлди. Баъзан салбий натижа ҳам фойда келтиради — у жамоадаги ички иштиёқ ва ғалабага бўлган чанқоқликни янада кучайтиради», — деди Артета клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг