locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета Винисиусдан кўра Нико Уильямсни афзал кўрмоқда

Ҳозирча "Арсенал" томонидан Нико Уильямс ёки Винисиус Жуниор бўйича расмий таклиф юборилгани тасдиқланмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Арсенал" бош мураббийи Микел Артета жамоанинг чап қанотини кучайтириш масаласида ўз устувор номзодини белгилаб олган. Хабарларга кўра, испаниялик мутахассис "Реал Мадрид" юлдузи Винисиус Жуниор ўрнига "Атлетик Бильбао" вингери Нико Уильямс трансферига кўпроқ аҳамият қаратмоқда.

Манбаларга қараганда, Артета Нико Уильямснинг ўйин услуби "Арсенал"нинг тактик тизимига яхшироқ мос келади, деб ҳисобламоқда. Мураббий испаниялик футболчининг ҳимоядаги фаоллиги, тезлиги ва жамоавий ўйиндаги иштироқини юксак баҳоламоқда.

Шу билан бирга, Винисиус Жуниорнинг трансфери молиявий жиҳатдан анча қимматга тушиши мумкин. Бундан ташқари, бразилиялик футболчининг "Реал Мадрид" билан янги шартнома борасидаги музокаралари давом этаётгани сабабли унинг трансфери мураккаб кўринишга эга.

Ҳозирча "Арсенал" томонидан Нико Уильямс ёки Винисиус Жуниор бўйича расмий таклиф юборилгани тасдиқланмаган. Шу боис бу масала ҳозирча трансфер миш-мишлари даражасида қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг