Артета: \"Тарих яратиш вақти келди!\"
“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета “Реал Мадрид"га қарши баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди:
"Ушбу ўйинда энг муҳим учта жиҳат бор. Булар жисмоний тараф, техник-тактик тараф ва ҳиссий тарафлардир. Эмоциялар жуда ҳам муҳим, чунки бутун мавсум давомида жамоамга бўлган ишончим жуда ҳам юқори бўлган. Яхши кунларда ҳам, ёмон кунларда ҳам шундай эди. Шунинг учун ҳам сценарий асосида тайёрмиз, ҳар қандай вазиятни ўз қўлимизда ушлашимиз мумкин. Ҳар қандай ўйинни завқланиб ўйнамоқчимиз. "Мадрид"дан қўрқмаймиз, лекин уларга ҳурмат сақлаймиз. “Реал” эришган ютуқлар, у яратган тарих буларнинг барчаси ҳар қандай мураббий, менежер ва жамоа учун завқли туйғудир. Кўплаб клублар ўзининг тарихини бир неча йиллар давомидаги уринишлар орқали яратади. Кўплаб ҳаракатлар орқали, баъзилари ўхшайди, баъзилари йўқ. Ўтган йили тажриба ортирдик. Энди эса янада яхшироғини амалга оширмоқчимиз. Клубимиз учун тарих яратиш вақти келди!",-дейди бош мураббий