Артета Меринонинг жароҳати ҳақида: «Бўлажак операция юз фоизлик муваффақиятни кафолатламайди»
«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета лондонликлар ва Испания терма жамоаси яримҳимоячиси Микел Меринонинг жароҳати борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Европа чемпиони ўнг оёғидаги суяк шикастланиши туфайли операция қилиниши кутилмоқда.
«Меринонинг бўлажак операцияси 100 фоизлик муваффақиятни кафолатламайди. Бу жамоамиз учун жиддий зарба, чунки у турли позицияларда ҳаракат қила оладиган универсал футболчи. Жароҳат шунчалик кам учрайдиган турдаги, унинг қанчалик тез тузалишини ҳозирча аниқ айта олмаймиз. Биз Микелга ишонамиз, аммо реабилитация жараёнининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олишимиз керак. Мавсум якунланиши арафасида бундай муҳим ўйинчини йўқотиш бизни муносиб ўринбосар қидиришга мажбур қилади», — дея Аретанинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.
ОАВда тарқалган хабарларга кўра, 29 ёшли испаниялик хавбек мавсум охирида сафга қайтиши мумкин, бироқ унинг ёзда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориш хавфи ҳам мавжуд.
Маълумот учун: Жорий мавсумда 29 ёшли Мерино барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та самарали узатмани амалга оширди.