Артета: «Кўпгина футболчилардан муаммолар етарли, улар машғулот ўтказа олишмаяпти, лекин ҳаммасига чидам келмоқда»
«Арсенал» бош мураббийи жамоадаги ички муаммолар ҳақида гапирди.
ФОТО: Getty Images
Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета жамоа футболчилари ҳозирда руҳий жиҳатдан унчалик яхши бўлмаган даврни бошдан кечираётганини айтди. Мутахассис «тўпчилар» таркибида муаммолар кўплигини таъкидлаб ўтди.
«Ҳиссий жиҳатдан биз дуч келаётган барча қийинчиликларни енгиб ўтишимизга тўғри келяпти. Кўпгина футболчиларда муаммолар етарли, улар тўлиқ машғулот ўтказа олишмаяпти, лекин барибир ҳаммасига чидам келмоқда. Шунинг учун ҳам уларнинг қилаётган ишларини жуда қадрлайман», — деб Артетанинг сўзларини келтиради «Арсенал» расмий сайти.
Айни пайтда «Арсенал» Англия Премьер-лигасининг 29-туридан сўнг 64 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист