locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артета: «Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди»

«Арсенал» бош мураббийи «Ман Сити» устози ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артета: «Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди»
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микел Артета «Манчестер Сити»ни бошқараётган Пеп Гвардиолани ўзининг қаҳрамони деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Артета Гвардиоланинг мураббийлар штабда ишлаган.

«Мен уни 15 ёшимда учратганман. У футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. Биз бирга ишладик ва ҳаётимдаги энг яхши даврлардан бирини бошдан кечирдик. Ва такрорлайман, бугун мен шу креслода ўтирганим — айнан унинг улкан мероси.

Эҳтимол, чунки биз «Барселона»да олинган фалсафамиз ва тарбиямиз нуқтаи назаридан бир-биримизга жуда яқин эдик.

Шундан сўнг, мен клубдан кетиб, бошқа тажриба олишни тўғри деб ҳисобладим. У эса мени дарҳол ўз мураббийлар штабига қўшишга имкон берди. Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши қарорлардан бири», — дея Артета сўзларини келтиради Sky Sports.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг