Артета: «Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни истаймиз»
Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артетанинг айтишича, АПЛдаги ғалаба жамоага Чемпионлар лигаси финалида ўзини ишончлироқ ҳис қилишига ёрдам беради.
«Арсенал» кетма-кет уч мавсум иккинчи ўринни эгаллаганидан сўнг Англия чемпионига айланди. 30 май, шанба куни Будапештда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалида «канонирлар» «ПСЖ»га қарши баҳс олиб боради.
«Чунки юқорида кимдир сайёраларни шундай жойлаштирганки, бу содир бўлиши керак эди. Бошқа мавсумларда муваффақиятга яқин эдик, аммо нимадир етишмасди. Бошиданоқ ҳиссиётлар бошқача эди, лекин биз барибир барқарор эдик.
Биз жуда яқин келишимизга ишонгандим. Ғалаба қозонишимизга эмас, чунки бу кўп омилларга боғлиқ. Менинг вазифам ўйинчиларни ўзларини энг зўр ҳис қилишларига ишонтиришдан иборат эди, чунки шубҳали лаҳзалар ҳам бўлди. Мен уларга қувват бердим ва бу уларнинг ҳаётидаги энг яхши вақт эканлигини айтдим.
Елкангиздан тоғ ағдарилганда, хурсандчилик ва енгилликни ҳис қиласиз.
Сиз: «Энди бу бизда бор», дейсиз. Энди биз бундан ҳис-туйғулар, умид ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш иштиёқининг цунамиси сифатида фойдаланишимиз керак», — дея Артетанинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca.
Бир кун аввал Артета Британиянинг BBC телерадиокомпаниясидан «АПЛнинг 2025/2026 йилги мавсумидаги энг яхши мураббийи» мукофотини олди.